Феррара: Роналду Италияда кўп гол ура олмайди, сабаби...
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби собиқ футболчиси Чиро Феррара португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду А Серияда тўпурарлик қобилиятини намойиш эта олмаслигини айтди.

"Менимча Роналду жорий мавсум кўпи билан 25-26та гол уради. Шубҳасиз Испаниядагидан кам гол уради. У аниқ 30та гол ура олмайди. Италияда Испаниядагидек осон эмас. Бу нафақат ҳимоячиларнинг кучли эканлигидан, балки ўйин услубининг турлича эканлигидан ҳамдир.

Италияда тактикалар жуда кўп. Хатто кичик жамоаларда ҳам Испаниядагига нисбатан яхшироқ жамоа шаклланган. Шу боис ҳам ўйинларда имкониятлар жуда кам бўлади. Бу ерда Криштиануга кўп муаммолар туғилади”, - дейди Феррара.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Роналду А Сериянинг ўтган 3та турида ҳам рақиб дарвозасига йўл топа олмади.