FFC (Falko Fighting Championship) турнирида икки нафар ўзбекистонлик жангчи ғалаба қозонди
Айни дақиқаларда Қирғизистоннинг Ош шаҳрида ММА турнири бўлиб ўтмоқда. FFC (Falko Fighting Championship) промоушени томонидан ташкиллаштирилаётган мазкур жанг кечасида бир нечта ўзбекистонлик жангчилар ҳам ўз жангларини ўтказишмоқда.
Ҳозирга қадар бўлган жангларда ўзбекистонлик икки жангчи Жавлонбек Тўхтабоев мезбонлар вакили Элдор Абдурашит Уулуни биринчи раунддаёқ мағлуб этди. Шунингдек, Жамол Муталибов ҳам биринчи раундда зафар қучди.
Яна бир нечта ўзбекистонлик спортчилар октагонга кўтарилиши кутилмоқда. Натижалардан хабардор бўлиш учун бизни кузатишда давом этинг!
Фикрлар