ФИФА Ироқ ҳудудида расмий учрашувларни ўтказишга рухсат берди, лекин...
Ads

Халқаро футбол ташкилоти (ФИФА) Ироқ ҳудудида халқаро учрашувларни ўтказишга руҳсат берди.

“Биз Ироқнинг Басра, Кербела ва Эрбиль шаҳарларида халқаро футбол учрашувларни ўтказишга руҳсат бердик. Аммо ушбу ўйинларни ўтказиш ёки ўтказмаслик ташкилотчиларнинг ўзларига боғлиқ”, - дейди ФИФА президенти Жанни Инфантино.

 Эслатиб ўтамиз, қитъадошларимиз бир неча йиллардан буён давом этиб келаётган сиёси ва ҳарбий тўқнашувлар сабаб ўз ўй учрашувларини бошқа мамлакатларда ўтказиб келишаётган эди.