ФИФА Мессини қилмиши учун футболдан ҳайдайди
 

 

 

Аргентина терма жамоаси етакчиси Лионель Месси ФИФА томонидан футболдан четлатиладиган бўлиб турибди.

2018 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш мусобақаси доирасида Чили терма жамоасига қарши ўйнаган Аргентина етакчиси ўйин вақтида ён чизиқ ҳакамини ҳақоратлагани ошкор бўлди.

Бу масалада ФИФАга шикоят қилинган ва футболга масъул ушбу ташкилот Аргентина футбол уюшмасига вазиятни тушинтириш бўйича мурожаатнома юборди. Агар Мессининг айби исботланса ФИФА уни белгиланган муддатга футболдан ҳайдайди.

SPORTS.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)