ФИФА
Ads

"Милана" клубининг ғазнаси 12 миллион еврога бойиди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Гап шундаки, ФИФА 2017 йил Юрай Куцка ва Хосе Сосаларнинг трансфери юзасидан "Трабзонспор" билан юзага келган қарздорликни "Милан" фойдасига ундуриб берган.

Қайд этиш лозимки, ФИФА бунгача "Трабзонспор"га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни таъқиқлаб қўйган эди.