ФИФА Неймарнинг “Барселона” устидан шикоятини ўрганишни бошлади

Халқаро Футбол Федерацияси ФИФА Неймар томонидан “Барселона” устидан қилинган арзни ўрганиб чиқишни бошлади.

Неймар 2016 йил “Барселона” билан шартнома имзолагани учун унинг отасига 25 млн евро миқдордаги гонорар берилиши лозим эди.

Каталонияликлар эса 25 ёшли футболчи жамоада қолмаганлиги учун барча суммани тўлиқ тарзда тўламоқчи эмас. Бразилиялик форвард айнан шу боис собиқ жамоасининг устидан арз қилган эди.

Ўз навбатида, “Барселона” Неймар 2016 йил имзолаган шартномаси бандлари бажарилмаганлиги учун собиқ футболчисини судга берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!