ФИФА Президенти Жанни Инфантино “Локомотив” футбол клубини чемпионлик билан табриклади
Ads

ФИФА Президенти Жанни Инфантино “Локомотив” футбол клубини чемпионлик билан табриклаб, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов номига хат йўллади. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда. 

Хатда Жанни Инфантино Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан мамлакатда футболни юқори босқичга олиб чиқиш, миллий футбол савиясини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва чора-тадбирларга юқори баҳо берар экан, бунинг учун бутун дунё футбол жамоатчилиги номидан ўз миннатдорчилигини билдириб ўтган.

Шунингдек, ФИФА Президенти “Локомотив” футбол клуби кетма-кет иккинчи марта мана шундай юксак натижани қўлга киритгани клубнинг барча ходимлари меҳнати натижаси эканлигини таъкидлаб, “Локомотив” футболчилари, мураббийлари, барча ходимлари, шунингдек, жамоа ишқибозларига ўзининг эзгу тилакларини йўллаган.

Минбар

Барча блоглар