ФИФА президенти Кремлда Россия президенти билан учрашди
Ads

Бугун Москвадаги Кремль саройида Россия президенти Владимир Путин ФИФА президенти Жанни Инфантинони қабул қилди.

Р-Спорт нашри тарқатган хабарга кўра ушбу учрашув давомида томонлар мамлакатнинг ЖЧ-2018га кўраётган тайёргарлик жараёнини муҳокама қилишган. Таъкидлаш лозимки, Путин Инфантино билан аслида Сочида учрашиши керак эди, бироқ, кутилмаганда Москвада 65 йўловчининг умрига зомин бўлган Ан-148 самолётининг ҳалокати Россия президентининг режаларини ўзгартириб юборган.

Эътиборлиси, Инвантио сўнгги икки йил ичида Москвага тўртинчи марта ташриф буюрди.