ФИФА рейтинги. Ўзбекистон бир поғона юқорилади

ФИФА терма жамоаларнинг август ойи рейтингини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси бир поғона юқорилаган ва 579 очко билан 64-ўринга кўтарилган.

Қайд этиш керакки, мамлакатимиз футболчилари бу борада Осиёда ҳамон 6-ўринда боришмоқда. Қитъанинг энг кучли термаси номини эса 893 очко жамғарган Эрон ҳеч кимга бермай келмоқда.

Умумий рейтингда эса пешқадамликни Бразилия терма жамоаси ўз қўлига олди. Иккинчи ва учинчи поғоналарда эса Германия ҳамда Аргентина термалари боришмоқда.