ФИФА ва ОФК президентлари Мираброр Усмоновни 70 ёшга тўлгани муносабати билан табриклади
Ads

 

Бугун, 4 июль куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Усмонов Мираброр Зуфарович 70 ёшни қарши олди. Қутлуғ айём муносабати билан ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳамда ОФК президенти Салмон бин Иброҳим ал-Ҳалифа Мираброр Усмоновга табрик хати йўллади.

“Туғилган кунингиз билан табриклайман! Ушбу ажойиб кунда энг эзгу ниятлар билан сизга омад, бахт, соғлиқ ва муваффақият тилайман. Умид қиламанки, бу кунни сиз оила ва дўстларингиз даврасида ўтказасиз”, – дейилади ФИФА президенти Жанни Инфантино мактубида.

“Туғилган кунингиз муборак бўлсин! Катта ҳурмат билан сизга энг яхши ниятларни тилаб, минтақада футбол ривожига қўшаётган ҳиссангиз учун миннатдорчилик билдираман. One Asia, One Goal шиори остидаги барча мақсадларимизга эришиш йўлида ўзаро ҳамкорликни давом эттиришимизга умид қилиб қоламан. Сизга соғлиқ ва муваффақият тилайман”, – дейилади ОФК президенти хатида.