Фил Невилл Моуриньони ҳимоя қила бошлади

"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ футболчиси Фил Невилл жамоанинг айни дамдаги бош мураббийи Жозе Моуриньо шаънига билдирилаётган турли хил хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Бу жирканчлик. Яқинда Моуриньонинг услублари эскиргани ҳақида ўқиб қолдим. Бу унга нисбатан жиддий ҳурматсизлик. Ўтган мавсум Моуриньо Манчестер дербисида ғалаба қозонганда қандай қилиб одамлар бу ҳақда гапиришлари мумкин? Унинг усуллари эскирганми? Менимча унинг эришган ютуқлари ким эканлигини англатиб турибди”, - дейди Невилл.

Минбар

Барча блоглар