Филипосян Таиланд Лига Кубоги чемпиони бўлди (ФОТО)
Ads

28 сентябрь куни Таиланд футболида катта воқеалик юз берди. Мамлакатнинг кўзга кўринган биринчи рақамли жамоаси "Бурирам" Таиланд Лига Кубоги финалида "Прачуап" жамоасига мағлуб бўлди.

Эътиборли томони "Прачуап" таркибида ҳамюртимиз Артём Филипосян учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди ва пенальтилар сериясида гол уриб, жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Бундан ташқари, "Пахтакор"нинг собиқ легионери Аднан Ораховац ҳам Филипосяннинг жамоадоши ҳисобланади.

Учрашув кескин ва қизиқарли тарзда кечди ва 1:1 ҳисобида якунига етди. Беллашувдан кейинги пенальтилар сериясида "Прачуап" клуби 8:9 ҳисобида ғалабани қўлга киритиб, ўз тарихида илк бор чемпионликни нишонлади.

Таиланд Лига Кубоги халқаро миқёсга йўлланма бермаса-да, ушбу турнирга мамлакатда қизиқиш ва эътибор жуда юқори.

Маълумот учун, "Прачуап" клуби Таиланд чемпионатида иккинчи йил қатнашмоқда ва жорий мавсумда 27-турдан сўнг, 8-ўринни банд этиб турибди.

photo_2019-09-29_01-15-46

photo_2019-09-29_01-15-44

photo_2019-09-29_01-15-41

photo_2019-09-29_01-02-52

Buriram-United-1-18-9-PT-Prachuap-FC

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Azalshoh
29/09/2019 14:20
Filiposyan qaerda o'ynasayam yurakdan o'ynaydi!!! Respect, ARAga!!!
MATEVOSYAN JENIK
29/09/2019 08:31
FILIPOSYAN BIZ SIZ BILAN GURURLANAMIZ. SIZ DOIMO BIZNI XURSAND QILING. SIZGA OLGA