Филипп Кольшрайбер Теннисни енга олмади
Ads

Окленд шаҳрида эркаклар ўртасида ўтаётган "ATP ASB Classic – 2019" турнирида илк финалчи теннисчининг номи аниқланди.

Ушбу мусобақанинг ярим финалида германиялик Филипп Кольшрайбер америкалик Теннис Сандгренга, – 4:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Энди Сандгрен мусобақадаги сўнгги учрашувини британиялик Кэмерон Норри ва яна бир германиялик теннисчи Ян-Леннард Штруффга қарши ўтказадиган бўлди.