“Фиорентина” пенальти тепа олмайдиган футболчи учун курашга қўшилди
Ads

 

Италиянинг “Фиорентина” жамоаси трансфер ҳуқуқи “Ювентус”га тегишли, айни вақтда “Вест Хэм”да ижара асосида тўп сураётган Симоне Дзадзага қизишқил билдирмоқда.

Football Italia нашрининг хабар беришича, флореницяликлар италиялик футболчини Хитойнинг “Тяньцзинь Цюаньцзянь” клубига ўтиб кетаётган Никола Калиничга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Аввалроқ Дзадзанинг хизматларига “Валенсия” ва “Наполи” клублари қизиқиш билдирган эди. Яна бир нечта жамоалар унинг хизматларига қизиққан. Сиомененинг транфер нархи 16 миллион еврога баҳоланмоқда.

Қайд этиш керакки, Симоне Дзадза Евро–2016 чорак финалида Германияга қарши ўйиндан кейин ўтказилган пенальтилар сериясида пенальтидан го ура олмаган ва кўпчиликнинг кулгусига сабаб бўлган.