Италия чемпионатида истеъдодларни кашф этиши билан ном қозонган "Фиорентина" янги футболчини қўлга киритди.

Сербиянинг "Партизан" жамоаси ҳимоячиси Никола Миленкович ёзда "Фиорентина" жамоаси таркибига қўшилади.

- Никола келаси мавсумни Италия чемпионатиа бошлайди, - деди "Фиорентина" спорт директори Милош Вазура. - Уни буюк келажак кутмоқда.

19 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда "Партизан" таркибида 25 та учрашувда иштирок этиб, битта гол ҳам урди.

SPORTS.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар