Фирминонинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади
Ads

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клоп АПЛнинг ўтган турида "Манчестер Юнайтед"га (0:0) қарши баҳсда жароҳат олиб майдонни тарк этган бразилиялик ҳужумчи Роберто Фирмино ҳақида гапириб ўтди.

“Биз хурсандмиз, чунки Фирмино ўзини яхши ҳис қиляпти. Жароҳат аввал бошида тахмин қилинганидек жиддий бўлиб чиқмади. Бобби ҳамиша тезда соғайган, шунинг учун у “Эвертон”га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин”, - дейди германиялик мутахассис.

Маълумот учун, "Эвертон" - "Ливерпуль" учрашуви 3 март куни бўлиб ўтади.