Флорентино Перес Неймарга
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг “Олтин тўп”ни қўлга киритиши “қироллик клуби” сафида осонроқ бўлишини айтди.

“Реал”да “Олтин тўп”ни қўлга киритиш осонроқ. Бу жамоа кўплаб футболчилар истаган нарсаларни бера олади.

Барчага маълумки, мен ўз вақтида Неймарни “Реал”га олиб келмоқчи бўлганман”, - дейди Перес.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилги “Олтин тўп” совринини Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду қўлга киритди.