
Фозил Мусаев Криштиануга қарши ўйнади
Бугун Япония J лигасида 32-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Фозил Мусаев тўп сурадиган “Жубило Ивата” клуби сафарда “Кашива Рейсол”га қарши баҳс юритди.
Ушбу ўйинда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Мусаев учрашувни асосий таркибда бошлади ва 88-дақиқада заҳирага олинди.
Қизиғи, “Кашива Рейсол” клуби сафида Криштиану исмли бразилиялик футболчи бор экан. У ҳам ўйинни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа ўйнади.
Япония J лигаси. 32-тур
“Кашива Рейсол” – “Жубило Ивата” 1:0.
Фикрлар