Фозил Мусаевнинг жамоасида ишлар яхши эмас
Ads

Бугун Япония J лигасида 2-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият олиб борадиган “Жубило Ивата” жамоаси ўз сафарда “Нагоя Грампус”га қарши баҳс олиб борди.

Мазкур ўйинда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдаги ягона голга бразилиялик Габриэль Хавьер муаллифлик қилди.

Мусаев бугунги ўйинни асосий таркибда бошлади ва 66-дақиқада заҳирага олинди.

Қайд этиш жоиз, “Жубило Ивата” 1-турда “Кавасаки Фронтале”га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди ва улар ҳозирда турнир жадвалининг энг қуйи қисмини эгаллаб туришибди.

Япония J лигаси. 2-тур

“Нагоя Грампус” – “Жубило Ивата” 1:0

Гол: Габриэль Хавьер (8).