ФР: Суперлига легионерлари ҳақида сиз билмаган фактлар...

1) Чемпионатимиздаги энг қиммат хорижлик футболчилар "Навбаҳор"га тегишли: Йован Жокич ва Милош Милович (ҳар иккала ўйинчи Трансфермаркт томонидан 700 минг еврога баҳоланмоқда).

photo_2023-05-18_19-49-37

2) ФИФА рейтингида топ-10'га кирадиган ўлкалардан 3 футболчи бор. Булар: Мартин Боаке (ОКМК, Италия), Руб ен Санчез (ОКМК, Испания) ва Матеус Лима ("Насаф", Бразилия).

photo_2023-05-09_01-25-11

3) Драган Черан Сербия ёшлар терма жамоаси сафида Милош Красич, Александр Коларов ва Бранислав Иванович билан бирга ўйнаган.

photo_2023-05-13_21-54-35

4) "Сурхон"да ўйнаётган Силвиус Нимейли Либерия терма жамоасида 15 ёшида дебют қилган эди. У Суперлиганинг жорий мавсумида гол+пас тизимида 8 очко ишлади.

photo_2023-05-14_20-00-26

5) Мавсум аввалида "Қизилқум" таркибига қўшилган Виктор Мбаома 6 ой олдин Нигерия терма жамоаси сафида майдонга тушган эди.

photo_2023-05-13_12-23-54

6) ОКМК ярим ҳимоячиси Сияваш Ҳақназарий 2014-2015 йилларда Америка Қўшма Штатларида ўйнаган.

photo_2023-05-09_01-25-08

7) Бу мавсумда тўп киритган энг ёш футболчи Нгу Абега Энянг ҳисобланади. "Турон"нинг 19 ёшли футболчиси 6-турда "Нефтчи" дарвозасини ишғол қилганди.

Фахриддин Рўзиев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!