Франция - Аргентина (4:3) ўйинининг энг яхши футболчиси аниқланди

Бугун ЖЧ-2018 да ҳал қилувчи, 1/8 финал босқичи ўйинлари бошланди. Қозондаги "Қозон-Арена" стадионида Франция ҳамда Аргентина терма жамоалари чорак финал йўлланмаси учун баҳс олиб боришди.

Қизиқарли ва голларга бой тарзда кечган беллашувда французлар 4:3 ҳисобида зафар кучишди ва чорак финал йўлланмасига эга чиқишди.

Ўйиннинг энг яхши футболчиси деб Килиан Мбаппе топилди. У бугунги учрашувда 2 та гол киритди ва жамоасига пенальти ишлаб берди