
Франция - Австралия. Онлайн трансляция (фото)
Айни дамда Қозон шаҳридаги "Қозон Арена"да ЖЧ-2018нинг “С” гуруҳидан ўрин олган Франция ҳамда Австралия терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтмоқда.
Қуйида ушбу учрашув тафсилотлари билан онлайн танишиб боришингиз мумкин:
- 90+5'
Учрашув якунланди
- 90'
Ҳакам ўйиннинг иккинчи бўлимига 5 дақиқа вақт қўшиб берди.
- 88'
Франциялик футболчилар очиқ қолган дарвозага тўпни кирита олишмади...Дарвозабон ўз жойини ташлаб чиқан эди.
- 86'
Австралия терма жамоаси аъзоси Азиз Бекичга сариқ карточка кўрсатилди.
- 83'
- 83'
Франция ҳужум қилишдан тўхтамаяпти. Бурчак тўпи.
- 81'
Гооол!!! Погба ажойиб тарзда ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келди.
- 77'
Франция ҳужум қилишда давом этмоқда. Австралия эса омадини қарши ҳужумдан изламоқда
- 75'
Ҳакам францияликлар аъзоси Кристиан Толиссога сариқ карточка кўрсатди.
- 73'
- 72'
- 72'
Энди эса австралияликлар таркибида навбатдаги ўзгариш. Томи Рогич ўрнига Жэксон Ирвин майдонга тушди.
- 71'
Франция терма жамоаси таркибида бирданига иккита ўзгариш. Антуан Гризманн ўрнига Оливье Жиру, Усмон дембеле ўрнига эса Набиль Фекир учрашувга қўшилди.
- 70'
- 67'
Хавфли вазият! Сал қолса Килиан Мбаппе дарвозабон билан бирга-бир чиқиб бориши мумкин эди. Аммо, тўпга биринчи бўлиб австралияликлар посбони етиб келди.
- 64'
Австралия таркибида ўзгариш юз берди. Андрей Наббут ўрнига Томи Юрич майдонга туширилди.
- 55'
Голлл!!! Миле Единак пенальтини голга айлантирди ва учрашувда ҳисобни тенглаштирди.
- 54'
Ана холос! Ҳакам энди Франция дарвозаси томон пенальти белгилади.
- 52'
Гооол!!! Антуан Гризманн пенальтидан унумли фойдаланди ва учрашувда ҳисобни очди.
- 52'
Австралиялик ҳимоячи Сайнсберрй ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳантирилди.
- 51'
Бош ҳакам такрорий лавҳалардан сўнг Австралия терма жамоаси дарвозасига пенальти белгилади. Тўп олдида пенальтини ишлаган Гризманн турибди.
- 52'
Гризманнн!!! Сал қолса бирга-бир вазиятга чиқиб бориши ва дарвозани ишғол этиши мумкин эди.
- 50'
Энди эса Австралия ҳужумда қулай вазиятни йўққа чиқарди. Учрашув темпи бироз ошгандек.
- 49'
Усмон Дембеле шеригига тўп оширишда хатоликка йўл қўйди. Натижада эса қулай имконият қўлдан бой берилди.
- 48'
- 47'
"Қозон Арена"да қуёш чарақлаб турибди.
- 46'
Ҳакам иккинчи бўлмга старт берди.
- 45+1'
Биринчи бўлим ўз якунига етди. Жамоалар танаффусша йўл олишди.
- 45'
Ҳакам учрашувнинг биринчи бўлимига 1 дақиқа вақт қўшиб берди.
- 45'
Хавфли вазият!!! Сал қолса австралиялик футболчилар рақиб дарвозасини ишғол этиб қўйишлари мумкин эди.
- 44'
- 42'
Аста-секин учрашувнинг биринчи бўлими ҳам якунланиб бормоқда.
- 38'
- 35'
Австралия терма жамоаси аъзоси ҳужумда французлар ҳимоячиси Люка Эрнандесга нисбатан қўпол ўйин намойиш этди.
- 32'
Ўйин деярли тенг курашлар остида кечмоқда.
- 26'
Австралия терма жамоаси жарима зарбаси йўлламоқда.
- 23'
Киллиан Мбаппе яна бир яхши имкониятга эга бўлиши мумкин эди. Бироқ, дарвозабон бунга имкон бермади ва тўпни эгаллаб олди.
- 21'
Франция қарши ҳужумда ўз омадини изламоқда.
- 18'
Австралия сўнгги бир неча дақиқалардан буён тўпга эгалик қилмоқда.
- 16'
Хавфли вазият...Уго Льорис австралияликларнинг хавфли зарбасини қийинчилик билан бартараф этди.
- 14'
Погбанинг узатмасидан сўнг Мбаппе бирга-бир вазиятга чиқиши мумкин эди...
- 13'
Метью Лекий ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
- 12'
Австралия қарши ҳужумда ишлаб олинган жарима зарбасидан фойдалана олмади.
- 10'
Австралияликлар посбони Метю Раян ҳозирча бехато ўйнамоқда.
- 8'
Франция терма жамоаси кутилганидек босимни оширмоқда.
- 5'
"Қозон Арена" мухлислар билан тўлган
- 2'
Хавфли вазият!!! Франция дастлабки дақиқалардаёқ рақиб дарвозасини ишғол этиши мумкин эди..
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
Яна бир неч дақиқалардан сўнг "Қозон Арена"да Франция ҳамда Австралия терма жамоалари ўртасидаги баҳс бошланади.
- 0'
09:53 ЯНА БИР НЕЧА СОАТДАН СЎНГ. УШБУ УЧРАШУВГА СТАРТ БЕРИЛАДИ.
Фикрлар