Франция 6 та гол урилган Париждани ўйинда Швеция устидан ғалаба қозонди (видео)

УЕФА Миллатлар лигасининг 6-турида Франция терма жамоаси ўз майдонида Швецияни қабул қилди.

Париждаги беллашув голлар шоусига айланиб кетди. Оливье Жиру (16', 59'), Бенжамен Павар (36') ва Кингсли Команнинг (90') голларига меҳмонлар Виктор Классон (4') ва Робин Квайсоннинг (88') икки голи билан жавоб қайтарди. Якунда 4:2 ҳисобида французларнинг ишончли ғалабаси қайд этилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)