Франция ЖЧ доирасида илк бор Уругвайни мағлуб этди

Бундан бироз олдин ЖЧ-2018 чорак финалидан ўрин олган Уругвай ҳамда Франция терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Нижний Новгород шаҳрида кечган ўйинда фаранглар рақиблардан 2:0 ҳисобида устун келишди.

Қайд этиш жоиз, ушбу  ғалаба “уч ранглилар”нинг ЖЧ доирасида Уругвай устидан қозонган дастлабки ғалабаси бўлди. Бунга қадар мазкур жамоалар мундиаллар доирасида ўзаро 3 та баҳсда майдонга тушганлар ва уларнинг иккисида (ЖЧ-2002 ва ЖЧ-2010) нурсиз дуранг қайд этилган эди. Яна бир беллашувда эса Лотин Америкаси вакиллари 2:1 ҳисобида (ЖЧ-1966) зафар қучишган.

Умуман барча ўйинларни инобатга оладиган бўлсак, бу жамоалар бугун тўққизинчи бор тўқнаш келишди. Натижалар қуйидагича, 4 та дуранг, 3 та ғалаба Уругвайда ва франтсузлар ҳисобида иккита ғалаба мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!