Франция кубоги. “ПСЖ” “Монако” дарвозасига жавобсиз 5 та гол киритди

Кеча Франция кубогининг иккинчи ярим финал баҳси бўлиб ўтди. Унда “ПСЖ” “Парк де Пренс” “Монако”ни қабул қилди.

“Монако” иккинчи таркибини туширган мазкур баҳсда “ПСЖ” монегаскликлар дарвозасини оз эмас, кўп эмас 5 марта ишғол  этди ва иккинчи финалчига айланди.

Партижликлар энди финалда “Анжер” клубига қарши баҳс олиб боради.

Франция кубоги. Ярим финал

ПСЖ – Монако 5:0 (2:0, 3:0)

Голлар: 1:0 – 26 Дракслер, 2:0 – 31 Кавани, 3:0 – 50, автогол Мбэ, 4:0 – 52 Матюиди, 5:0 – 90 Маркиньос.

ПСЖ – Ареоля, Менье, Маркиньос, Тиаго Силва, Максвелл, Ди Мария (Лукас Моура, 55), Верратти, Матюиди, Мотта (Рабьо, 64), Дракслер, Кавани(Гонсалу Гедеш, 69).

Монако – де Санктис, Диалло, Раджи (Дабила, 59), Жорже, Мбэ, Болье, Ндорам, Муюмба, Андзуана, Кардона, Жермен (Бонджованни, 59).

Огоҳлантириш: Диалло (84).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!