
Франция. "Монако" 1 киши кам бўлиб "Лион"ни иродали тарзда енгди
Франция чемпионати 24-тур марказий ўйинида "Монако" жамоаси ўз майдонида "Лион" футболчиларини қабул қилди.
Муросасиз ва голларга бой кечган беллашувда "Монако" 3:2 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритди.
Қайд этиш керакки, "Лион" 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди, кейин "Монако" ҳисобни тенглаштирди. 36-дақиқада Фалькао пенальтини голга айлантира олмади. 44-дақиқадан бошлаб эса майдон эгалари 1 киши кам бўлиб ҳаракат қилишди.
Шунга қарамай, ўйин якунида Лопеш томонидан киритилган гол монегаскларга муҳим ғалабани келтирди.
Монако – Лион 3:2 (2:2, 1:0)
Голлар: 0:1 – 12 Диас, 0:2 – 27 Траоре, 1:2 – 31 Кейта, 2:2 – 36 Фалькао, 3:2 – 88 Лопеш.
Монако – Субашич (Си, 15), Туре, Глик, Жемерсон, Раджи, Тилеманс, Фабиньо, Кейта, Моутинью, Лопеш, Фалькао (Йоветич, 55).
Лион – Антони Лопеш, Тете, Марсело, Морель, Менди, Ндомбеле, Ауар, Траоре (Корне, 75), Фекир, Депай (Маолида, 86), Диас.
Огоҳлантиришлар: Тете (30), Менди (35), Кейта (40), Ндомбеле (41), Си (90).
Четлатиш: Кейта (44).
Фикрлар