Франция терма жамоаси таркибида мажбурий ўзгариш юз берди
Ads

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам бўлажак ўйинлар учун чақирилган терма жамоа сафида мажбурий ўзгаришга қўл урди.

Боиси, “Лион” ярим ҳимоячиси Набиль Фекир кутилмаганда чемпионатнинг ўтган турида ПСЖга (5:0) қарши баҳсда жароҳат олди. Терма жамоа мураббийлари эса унинг ўрнига “Марсел”дан Димитри Пайени йиғинга жалб этишди.

Эслатиб ўтамиз, французлар дастлаб 11 октябрь куни Исландияга қарши майдонга чиқишса, 16 октябрь куни Германияга қарши баҳс юритишади.