Франция термасининг бир неча етакчиси Колумбия билан ўйнай олмайди
Франция терма жамоасининг бир неча етакчиси Колумбияга қарши 23 март куни ўтказиладиган ўртоқлик ўйинини қўйиб юбориши мумкин. Бу ҳақда Goal нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, “МЮ” аъзолари Поль Погба ва Антони Марсьяль ҳамда “Марсель” вакили Флорьян Товен соғлиғидаги муаммолар сабаб майдонга тушмайди.
Бундан ташқари, “Бавария” ярим ҳимоячиси Корентин Толиссо ва “Арсенал” ҳимоячиси Лоран Косельни ҳам майдонга тушиши сўроқ остида турибди.
Фикрлар