Францияда ПСЖнинг Неймар билан тўлиқ келишиб олганини тасдиқлашмоқда

Франциянинг ПСЖ клуби “Барселона”нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар билан тўлиқ келишувга эришган. Буни мамлакатнинг машхур L'Equipe нашри тасдиқламоқда.

Энди парижликлар фақат 25 ёшли футболчининг трансфери борасида каталонияликлар билан келишиб олишса бас. Бироқ, “кўк-анор ранглилар” раҳбарияти Неймарни қўйиб юборишни исташмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси етакчиси “Барселона”га 2013 йил “Сантос” клубидан келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!