Францияда Месси ва Роналдудан зўр футболчи чиқди

 

Бугун футбол оламида "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ва "Реал" тўпурари Криштиану Роналдунинг зўрлиги ҳақида баҳслашиш одат тусига кириб қолган. Албатта, бунга ҳар икки футболчининг узоқ йиллардан буён юқори савияда барқарор ўйин кўрсатаётгани сабаб бўлмоқда. Лекин кейинги пайтда ўзига ишонган ва маҳорати, истеъдоди орқали ўзини кўрсатишга қодир футболчилар ҳам етишиб чиқмоқда.

Испания чемпинонатида "Севилья" шарафини ҳимоя қилаётган франциялик ҳужумчи Виссам Бен Йеддер ана шундай футболчилардан. У келажакда Месси ва Роналду даражасига етишига ишонмоқда.

- Ҳозир Лионель Месси ва Криштиану Роналду дунёдаги энг зўр футболчилар, - деди Виссам Бен Йеддер. - Улар ўз натижалари билан ҳеч кимга имконият қолдирмаяти. Лекин мен бу икки футболчининг соясида қолиб кетмоқчи эмасман. Мен ҳам ўз истеъдодимни ишга солиб, Месси ва Роналду эришган ютуқларни қўлга киритаман.

Виссам Бен Йеддер Испания чемпионатида 13 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини саккиз маротаба ишғол қилди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!