Францияда Пайетнинг уйини ўғри босди
Ads

Франциянинг “Марсель” клуби ҳужумчиси  Димитри Пайет билан ноҳуш ҳолат юз берди. Аниқроғи, 5 август куни футболчининг уйига ўғрилар бостириб киришган ва 2 қути қимматбаҳо буюмларни олиб чиқиб кетишган. Бу ҳақда Le Monde нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича ўғрилар уйнинг қулфланмаган эшигидан киришган. Бу пайтда ширин уйқуда бўлган Пайет йўқолган нарсалар ҳақида эрталаб хабар топган. Айтиш керакки, футболчининг уйи тўлиқ видеокузатув билан жиҳозланган эди. Бироқ, улар шу куни ўчик бўлган.

Полиция ходимининг сўзларига кўра Пайет камида 100 минг долларлик буюмларидан айрилган. Бироқ, унинг ўзи келтирилган зарарнинг бундан камроқ эканини айтмоқда.