Франциялик ҳакам ўйин якунлангач майдонда тўп сурган жамоа сардорларига ўз карточкаларини совға қилди (видео)
Ads

Франциялик машҳур рефери Йоан Рунсар ўз фаолиятини қизиқарли тарзда якунлади.

45 ёшли ҳакам кеча Франция иккинчи дивизионининг "Метц" ҳамда "Брест" жамоалари баҳсини бошқарди ва ўйинга 5 дақиқа қўшимча вақт белгилади. Бироқ, ушбу дақиқалар якунига етмасдан ҳакам ўйинни тугатди.

Таъкидлаш керакки, ўйин якунлангач Рунсар ҳар иккала жамоа футболчилари уни табриклашди. У эса жамоа сардорларига чўнтагидаги қизил ва сариқ карточкаларни совға қилди ҳамда майдонга ўз пуфакчалари билан “раҳмат” деб ёзиб қўйди.

Қизиғи, шу куни майдонда ҳаракат қилган ҳар иккала жамоа ҳам янги мавсумда Лига 1 да ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди.