Франциянинг кейинги сардори ким бўлади?

Франция сардори Уго Льорис терма жамоадаги фаолиятини якунлади. У 13 йил французлар шарафини ҳимоя қилди ва бир қанча йирик турнирларда ғалаба қозонди.

Дешам жамоасига эндиликда янги сардор керак бўлади. Килиан Мбаппе 36 ёшли дарвозабондан кейин “хўрозлар”нинг янги сардори бўлиши кутилмоқа. Бу ҳақда “L'Eqiupe” нашри хабар берди.

Мбаппе Қатарда ўтган мундиалда тўпурарга айланди. Бундан ташқари, финалда хет-трик амалга ошириб, терма жамоанинг етакчиси бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!