"Фулхэм" устози "Челси"да Контенинг ўрнини эгаллаши мумкин

Англиянинг "Фулхэм" клуби бош мураббийи Славиш Йоканович мавсум якунлангач “Челси” бошқарувини ўз қўлига олиши мумкин.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра 49 ёшли сербиялик мутахассис “аристократлар” сафида курсиси қимирлаб қолган Антонио Контенинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Эслатиб ўтиш лозимки, Йоканович 2000-2002 йилларда “Челси” шарафини ҳимоя қилган.

Маълумот учун, Йоканович мураббийлик фаолияти давомида "Партизан", "Левски", "Эркулес", "Уотфорд" ва "Маккаби" Тель-Авив жамоаларида ишлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!