Футбол ўйини вақтида майдонга вертолёт келиб қўнди(фото)
Ads

Голландиянинг “Аякс” клуби ярим ҳимоячиси Абдулхақ Нури Германиянинг “Вердер” жамоасига қарши ўйин вақтида хушидан кетди ва майдонга йиқилди.

Майдонга вертолёт келиб қўнди ва 20 ёшли футболчига тиббий муолажа кўрсатилди. Ўйинни кўриш учун келган мухлислардан эса ўйингоҳни тарк этиш сўралди.

Сўнгги хабарларга кўра, унинг юраги хуруж қилган ва ҳозирда Нурининг аҳволи стабил.

Маълумот учун, Абдулхақ “Аякс” тарбияланувчиси саналади.