Футбол қоидаларига қандай ўзгартиришлар киритилиши мумкин?
Ads

Футбол қоидаларини тартибга солиб келувчи ташкилот (IFAB) миллионлар ўйинида ўзгариши мумкин бўлган янги қоидаларни эълон қилди.

1. Захирага олинаётган футболчи майдонни ўзига энг яқин жойдан тарк этиши мумкин. Ҳозир эса футболчилар ўйинга қўшилаётган жамоадоши олдига борган ҳолда майдонни тарк этишмоқда.

2. Дарвозабонлар пенальти тепилаётган вазиятда фақат бир оёғини дарвоза чизиғига қўйиши, иккинчисини эса чизиқдан ташқарига чиқариб туриши мумкин. Ҳозир эса дарвозабонларнинг ҳар иккала оёғи ҳам чизиқдан ташқарига чиқиши таъқиқланади.

3. Жамоаларнинг расмий шахслари амалга оширган хатти-ҳаракатлари учун ҳакам томонидан қизил ёки сариқ карточка билан огоҳлантирилиши мумкин.

4. Дарвоза олдидан амалга ошириладиган эркин зарба эса жарима майдони ташқарисидан амалга оширилиши мумкин. Ҳозир ушбу ҳолатда тўп жарима майдони ичидан туриб амалга оширилади.