Футболчи Грег Харди ММАда ғалаба қозонди
Ads

Американча футбол бўйича "NFL Dallas Cowboys" клуби собиқ ўйинчиси америкалик Грег Харди ММАдаги илк учрашувида рақибини нокаутга учратди.


Флоридада ҳаваскорлар ўртасида ўтказилган "Rise of a Warrior 21" турнирининг оғир вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этаган Грег Харди АҚШ вакили Жо Хокинсга қарши жанг ўтказди. Беллашувнинг биринчи раунди 32 сониясида Грег рақибини нокаутга учратди ва ММАдаги биринчи ғалабасига эришди.


Энди Грег ХардиUFC билан шартома имзолашни ва жангларда қатнашишни режалаштирмоқда.

 

Sports.uz