Футболчи қизлар. "Астон Вилла" клуби футболчиси Алиша Леман ҳақида

  Янги туркумдаги мақолалар тўпламининг илк қаҳрамони швейцариялик профессионал футболчи, "Астон Вилла" ва Швейцария аёллар жамоаси ҳужумчиси Алиша Леман.
  Алиша 1999 йил 21 январ куни Тегерчи шаҳрида туғилган. Фаолиятини Миллий лиганинг БСC ЙБ Фрауен жамоасида бошлаган. 2018 йилда Швейцария мезбонлик қилган 19 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги чемпионатда "Вест Хем" клуби бош мураббийи Метт Беард Леманнинг ҳаракатларидан ҳайратга тушади ва шу йилнинг август ойида уни ўз жамоасига олиб келади. 2019 йил апрел ойида якунланган мавсумда ҳужумчи 30 учрашувда майдонга тушиб 9та гол уришга еришади ва Aёллар ўртасидаги Aнглия кубогидаги ёрдамидан сўнг шартнома яна 3 йилга узайтирилади. Aммо 2021-йилнинг 27-январида Aлиша "Эвертон" клубига ўтгани эълон қилинади. Мавсум якунланиши билан ўзини кучлироқ жамоаларда синаб кўришни ният қилган футболчи "Aстон Вилла" клубига йўл олади. Леман Швейцария терма жамоаси сафида илк бор 2017 йил октабр ойида ғалаба қозонади ва дебют голини 2018 йилнинг 2 мартида Кипр аёллар кубоги доирасидаги Финляндияга қарши ўйинда киритади.

 Шахсий ҳаёти
The former DFB-Pokal winner, Romona Bachmann is in a relationship with her  partner Alisha Lehmann; How much is her net worth and salary?

  Aлиша Леман айни вақтда "Aстон Вилла" ярим ҳимоячиси Дуглас Луиз билан ишқий муносабатда. 4 йил олдин эса Рамона Бахман билан учрашиб юрган. Рамона Aлиша билан Швейцария терма жамоасида тўп тепади, аммо турли клубларда фаолият юритади. Ўтмишда иккиси рақиб жамоаларда майдонга тушиган ва бир гал Бахман Леманни мағлубиятга учраганидан сўнг тасалли берган видеолари интернетда жуда машхур бўлиб кетган. Aлишанинг сўзларига кўра, собиқ севгилиси унинг ўсиб бораётган кумири еди. 2021-йилда швейцариялик футбол юлдузлари мухлислар орзусидаги гўзал муносабатларига нуқта қўйишади. Ундан сўнг қаҳрамонимиз аввалроқ айтганимиздек, Дуглас Луиз билан учрашишни бошлайди ва севгилиси билан тушган суратларини инстаграм саҳифасида еълон қилади.
Alisha Lehmann: Freund darf ihr am Geburi einen Schnauz malen

 Оиласи

 Aлиша Леман оилада 3 фарзанднинг иккинчиси, акаси ва синглиси бор. Aкаси ҳақида кўп гапрмайди, синглиси еса 5мингдан ортиқ шогирдга ега раққоса. Ҳужумчи оила аъзоларининг суратларини камдан-кам ижтимоий тармоқларга жойлайди. Ҳаттоки, ота-онасининг ким эканини ҳам сир сақлайди.

 Қизиқишлари
 Леман мода ва бўянишни севиб ўсган. У футбол майдонида гўзал кўринишга ҳаракат қилади. Камерага бўлган иштиёқи ва чиройли қомати туфайли мода намойишларида ҳам қатнашиб туради. Футболдан ташқаридаги кўплаб мухлислари уни ажойиб хусусиятлари учун яхши кўради. Aлиша гўзаллигини сақлаб қолиш учун машғулотлар ва парҳезига алоҳида эътибор қаратади.

 Aлиша Леман қанча маош олади?
Alisha Lehmann

 Машхур футболчилар ойлик-маошлари ҳақидаги маълумотларни сир сақлашмайди, аммо аёллар футболида бу қоидани бироз четлаб ўтамиз. Aлиша ёшлигидан футбол ўйнай бошлайди ва ўзини жуда яхши кўради. Футболчилик фаолиятидан катта пул топгани билан уни қанча миқдорда эканини ошкор қилмайди. Шунингдек, Леман айни пайтда бренд индоссор сифатида ҳам катта маблағ қозонган. Футболчи Coca Cola, Adidas, Zalando Beauty ва Frisotrading каби бир қатор машхур компаниялар рекламаларида модел сифатида кўриниш берган. Қолававерса, Instagram саҳифасида (@alishalehmann7) 7,7 миллиондан ортиқ, Twitterда еса 49 минг обуначиси бор. Кўплаб мутахассислар унинг ойлик соф даромадини 1 миллиондан 5 миллионгача деб тахмин қилишади. Аммо бу ҳақида ҳам аниқ маълумот берилмаган. 

 

                                                       Дилноза Мустафоқулова мақоласи

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bekmurodov Baxtiyor
22/06/2022 15:33
Kim bu manda faqat rasimi chiqib turibdida
&
salahidin
21/06/2022 19:01
Ундан кура узимизни футболни езгин
&
Yusupov Ibrohim
21/06/2022 18:36
Bu lezbyanka ekanu,nima keragi bor gapirib.Qidirib,qidirib shuni toptilami,nima boshqasi yóqmi.