Футболчиларнинг машғулот пайтида тимсоҳ келиб қолди (видео)

MLS да иштирок этувчи “Торонто” клуби машғулотлари пайтида кутилмаганда тимсоҳ пайдо бўлди. Клуб матбуот хизмати кутилмаган меҳмоннинг ташрифи акс этган видеолавҳани жамоанинг твиттердаги саҳифасига жойлаштирди.

Канада жамоаси айни дамда Флорида штатида Чемпионлар лигаси (КОНКАКАФ) доирасидан ўрин олган Мексиканинг "Крус Асуль" клубига қарши ўйинлар олдидан машғулот олиб бормоқда ва тимсоҳнинг бу ерда пайдо бўлиши янгилик эмас.

Ҳайвоннинг хавфли эмаслиги аниқлангандан сўнг (тимсоҳлар камдан-кам одамларга ҳужум қилишади), футболчилар унинг олдида суратга тушишни бошлади. Бироз вақт ўтгач, тимсоҳ ўз-ўзидан майсазорни тарк этди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)