Футзал. АГМКнинг клублар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги рақиблари аниқланди (фото)
Ads

Мазкур мусобақада Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони АГМК жамоаси гуруҳ босқичида тўқнаш келадиган рақиблари номини билиб олади.

Жорий йилги мусобақа 7-19 август кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унда ОФКга аъзо бўлган  16  чемпионлари ўзаро ғолиблик учун кураш олиб боради.

Мамлакатимиз шарафини АГМК клуби ҳимоя қилади. Олмалиқликлар қуръа ташлаш жараёнида 4-саватчадан жой олишган.

АГМК "В" гуруҳидан ўрин олди. Александр Петров шогирдлари гуруҳ босқичида Вьетнамнинг "Таи Сон Нам", Ироқнинг "Нафт Ал Васат" ва Қатарнинг "Ал Раян" жамоалари билан куч синашади.

photo_2019-06-27_13-12-17

Қайд этиш жоиз, "Таи Сон Нам" амалдаги финалчи саналади. Ўтган йили вьетнамликлар мусобақа финалига қадар етиб бориб, якунда Эроннинг "Мес" жамоасига мағлуб бўлган эди. "Ал Раян" эса 2011 ва 2012 йилларда клублар ўртасидаги Осиё чемпиоантида 3-ўринни эгаллаган.