Футзал бўйича Олий Лига ўйинлари давом этмоқда
Ads

Футзал бўйича XXI миллий чемпионатимизнинг 1-тур баҳслари давом этмоқда. Бугун бешинчи кунги ўйинлар ўтказилмоқда. Куннинг дастлабки баҳсида "Максам-Чирчиқ" жамоаси ўзининг мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди.

Шунингдек, Қаршининг "Дўстлик-AIN" жамоаси 1-турдаги бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, турни якка пешқадам сифатида якунлаган бўлса, "Бунёдкор" ҳамда "Нафис" ўзаро муроса кўчасини танлашди.

Олий лига

1-тур, 5-кун

19.11.2016

"Максам-Чирчиқ" - "Локомотив" 4:2

Голлар: И.Ропиев 9, 29, И.Мирзаев 10, Ф.Неъматов 38 - И.Шарипов 29, А.Солиҳов 40

"Дўстлик-AIN" - "Турон-С" 9:1

Голлар: Ф.Фахриддинов 8, 12, 27, О.Полвонов 10, 17, 32, 34, А.Усмон 21, 37 - С.Зокиров 23

"Бунёдкор" - "Нафис" 2:2

Голлар: А.Саидаҳматов 16, Ф.Самегов 37 - И.Шарипов 19, М.Ражабов 19