Футзал: Нодир Элибоев "Ардус" бош мураббийига айланди

 

Айни пайтда футзал клублари таътилга чиқишган. Шу жумладан, ўтган йилги чемпионат ва кубок беллашувлари финалчиси Тошкентнинг "Ардус" жамоаси ҳам ёзги таътилда бўлиб турибди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, орада юзага келган танаффусда клуб мураббийлар штабида ўзгариш бўлди. Сўнгги 2 мавсум "Ардус"ни, шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқариб келган испаниялик мутахассис Хосе Мария Пазос Мендез шартнома муддати тугагани боис юртимиздаги фаолиятини тугатган эди.

Клуб раҳбарияти терма жамоанинг собиқ ўйинчиси Нодир Элибоевни бош мураббий этиб тайинлади. Элибоев ўтган мавсум олдидан футзалчилик фаолиятини якунлаган ва "Ардус"да жаноб Мендезга ёрдамчи вазифасини бажариб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!