Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Япония билан куч синашади

 

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитой Тайпейида давом этаётган Осиё чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувни ўтказади. “B” гуруҳи 3-турида Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Японияга қарши баҳс олиб боради.

Ўзбекистон ва Япония дастлабки икки турда 6 очкодан тўплаган ҳолда муддатидан аввал чорак финал масаласини ҳал қилган бўлса-да, бугунги беллашув гуруҳ етакчисини аниқлаб беради. Гуруҳ ғолиби чорак финалда "А" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоага қарши майдонга тушади.

"А" гуруҳида Хитой Тайпейи, Малайзия, Баҳрайн ва Вьетнам терма жамоалари жойлашган.2-турдан сўнг мусобақа мезбони Хитой Тайпейи 4 очко билан 1-ўринни эгаллаб турган бўлса, 2-ўринда Малайзия терма жамоаси бормоқда.

Ўзбекистонлик футзалчилар бугун кўк рангли формада майдонга тушади. Япония эса оқ либосларда ўйнайди. Параллель равишда “B” гуруҳининг қолган икки вакили – Жанубий Корея ва Тожикистон термалари ўзаро куч синашади.

Футзал. ОЧ–2018
Bгуруҳи, 3-тур
5 февраль, душанба

13:30     Ўзбекистон – Япония
13:30     Тожикистон – Жанубий Корея

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!