Футзал. Терма жамоамиз Жаҳон чемпионлигини қандай қўлга киритди (видео)
Ads

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида футзал бўйича имконияти чекланган спортчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Ушбу мусобақада вакилларимиз финалда Швеция терма жамоаси устидан 5:3 ҳисобида ғалаба қозониб, ғолибликни қўлга киритишди. Бу ҳақда олдинроқ хабар бергандик. Қуйида эса вакилларимизнинг финалга қадар босиб ўтган йўли ҳақида маълумот бериб ўтамиз.  

Қайд этиш лозимки, вакилларимиз гуруҳ босқичининг илк ўйинида анча кучли Швеция терма жамоасини 5-3 ҳисобида мағлуб этишди. Иккинчи турда Индонезия 17-2 ҳисобида тор-мор этилган бўлса, гуруҳнинг сўнгги ўйинида Кувайтга қарши паркетга чиққан юртдошларимиз 9-2 ҳисобида ғалабага эришган ҳолда, 100 фоизлик натижа билан ярим финалга йўл олдилар. Ярим финалда таркибда бир қанча йўқотишлар билан ўйнаган Ўзбекистон амалдаги жаҳон чемпиони Россияни 3-2 ҳисобида мағлуб этишган муваффақ бўлди.