Футзалчиларимиз Афғонистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Афғонистон футбол федерацияси Ўзбекистон футбол ассоциациясига ҳар икки мамлакат терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ташкил этиш борасида таклиф билан чиқди. ЎФА мазкур таклифга ижобий жавоб берди ва шу тариқа 12-13 октябрь саналарида пойтахтимизда Ўзбекистон ҳамда Афғонистон терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказиладиган бўлди.  Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Таъкидлаб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20-23 октябрь кунлари Таиландда ўтказиладиган халқаро мусобақада иштирок этади. Афғонистонга қарши бўладиган учрашувлар мазкур мусобақага тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!