Фёдоров: Ҳозир ҳар битта очко жуда катта қийматга эга
Ads

"Бугун қийин ўйин гувоҳига айландик. Лекин шундай ўйин кечишини олдиндан тахмин қилган эдик. Зеро “Бухоро” жамоаси сўнгги ўйинлардаги муваффақиятсизликлардан сўнг ўз ишқибозлари қаршисида бор маҳоратларини ишга солишлари табиий эди.

Шу боисдан ҳам ўйин биз учун бироз қийин кечди. Лекин якунда барибир ўйинни ўз фойдамизга ҳал этишнинг уддасидан чиқа олдик. Бу жуда муҳим. Зеро айни пайтда ҳар бир очко жуда қимматли", - деди Фёдоров.