Фьюри - Уайлдер реванш жанги баҳорда ўтказилиши мумкин

  • 10 декабрь, 2018, 13:36
  • 0
  • Бокс

Британиялик боксчи Тайсон Фьюри промоутери Фрэнк Уорреннинг сўзларига кўра, Деонтей Уайлдер билан реванш жанг борасидаги музокаралар келаси ҳафта бошланади. Унинг фикрича, жанг 2019 йил юаҳорида ташкил қилинади.

Биз реванш жанг ҳақидаги музокараларни келаси ҳафта бошлаймиз. Фьюри деярли бир йил шуғулланди ва янги йил олдидан дам олишга ҳақли. Ҳозир биз реванш жанг Буюк Британияда ўтказилиши учун барча таклифларни билдирамиз, – дейди Уоррен.

Ўйлайманки, реванш жангни 2019 йил баҳорида Буюк Британиядаги стадионлардан бирида ташкил қиламиз. Агар ўхшамаса, Тайсон Фьюри Лас-Вегасга боришга тайёр. Энтони Жошуа билан тақнашув? Бу ажойиб бўлади. Тайсон унинг ортидан бормоқда, у ҳеч қаерга қоча олмайди, — дейди Фрэнк Уоррен BoxingScene нашрига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!