Гаэль Монфис ярим финалда ўйнайди
Ads

Франциялик Гаэль Монфис ва литвалик Ричардас Беранкис Дубай шаҳрида ўтаётган мусобақанинг чорак финал босқичида ўзаро куч синашди.

Мазкур учрашув уч сет давом этди. Унда Гаэль рақибини 6:1, 6:7, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди.

Энди "Dubai Duty Free Tennis Championships" турнирида Монфис грециялик Стефанос Циципас ёки польшалик Хуберт Гуркачга қарши кортга чиқади.