“Галатасарой” Украинанинг “ишонган тоғи”га ишонч билдирмоқда

 

Туркиянинг “Галатасарой” клуби Германиянинг “Шальке-04” ярим ҳимоячиси Евгений Коноплянкага катта қизиқиш билдирмоқда.

Маълум бўлишича, туркияликлар Укранина терма жамоаси етакчисининг трансфери  учун 7 миллион евро таклиф қилди. Аммо гельзенкирхенликлар Коноплянканинг сотувида камида 9 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Қайд эьиш керакки, Украинанинг “ишонган тоғи”га Туркиянинг яна бира клуби – “Трабзонспор” ҳамда Италиянинг “Лацио” ва “Интер” клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда.