Галиулин тўп сурадиган жамоа арман клубини йирик ҳисобда мағлуб этди

Ҳамюртимиз Вагиз Галиулин тўп сурадиган Россиянинг “Тосно” клуби мавсумнинг иккинчи ярмига Туркияда тайёргарлик олиб бормоқда.

Бугун “Тосно” мазкур йиғин доирасида Арманистоннинг “Бананц” клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Ушбу ўйинда рус клуби рақибини 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ҳамюртимиз ушбу ўйинни асосий таркибда бошлади  ва 67-дақиқада заҳирага олинди.

Назорат учрашуви

“Тосно” (Россия) – “Бананц” (Арманистон) 4:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!